Bo'lim ‘Yangiliklar’

Дарсликларнинг электрон шаклидан онлайн фойдаланиш имкони яратилди

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2018-2019 ўқув йилида 1-11 синфларга мўлжалланган дарсликларнинг электрон шакллари www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига жойлаштирилди. Дарслик муаллифлари мутахассисларнинг фикрларини билиши ва келгусида дарсликларни такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида, ушбу порталда босқичма-босқич ҳар бир дарслик бўйича шарҳ бериш имконияти берилади. Шу билан бирга, дарсликларни тайёрлаш ва жойларга етказиш билан […]

Таълим муассасаларида  “Тарбиявий соатлар”, “Эрталабки сафланиш” “Маънавият кунлари” да маънавий-маърифий тарғибот ишларини мазмунли  ташкил этиш бўйича ТАВСИЯ

Таълим муассасаларида  “Тарбиявий соатлар”, “Эрталабки сафланиш” “Маънавият кунлари” да маънавий-маърифий тарғибот ишларини мазмунли  ташкил этиш бўйича ТАВСИЯ   Мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу – табиий ҳол. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган Ватаннинг тарихини билишни истайди. Бу қадимий ва табаррук […]

“Boshlang‘ich sinflarda ingliz tilini o‘qitish” mavzusida davra suhbati

Multimedia umumta’lim dasturlarini rivojlantirish markazida “Boshlang‘ich sinflarda ingliz tilini o‘qitish” mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Xalq ta’limi vazirligi hamda O‘zbekistondagi Britaniya Kengashi hamkorligida tashkillashtirilgan tadbirda turli vazirlik va idora vakillari, umumta’lim maktablari rahbarlari va chet tili o‘qituvchilari ishtirok etdi. Anjumanda so‘zga chiqqanlar Prezidentimizning “Chet tillarni o‘rganish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori asosida olib borilayotgan […]

Qo‘llanmalarni joylarga yetkazish tartibi tasdiqlandi

Xalq ta’limi vazirligi tomonidan «Sog‘lom bola yili» Davlat dasturiga asosan maktabgacha ta’lim muassasalariga qamrab olinmagan bolalarni maktabga tayyorlashga mo‘ljallab chop etilgan besh nomdagi («Nutq o‘stirish, o‘qish va savodga tayyorgarlik», «Matematik tasavvurlarni shakllantirish», «She’riy asarlar to‘plami», «Nasriy asarlar to‘plami», «Sog‘ tanda — sog‘lom aql») qo‘llanmalarning joylarga yetkazilishi va ulardan oilalarning foydalanishini ta’minlash tartibi tasdiqlandi. Xalq ta’limi […]

Халқ таълим вазирлиги мактабларга ҳомийлик маблағларини жалб қилиш учун шаффоф платформани ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларга мўлжалланган Халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбири дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 29 сентябрь куни Ўзбекистонда илк бор “Краудфандинг” (халқ томонидан […]