Ijodkor o‘qituvchilar

      Матжонов Тоҳир  Жуманазарович 1983 йил 10 январ куни Хоразм вилоят Шават туман Чигатайкальа қишлогида зиёли оилада туғилган. Маълумоти олий, миллати ўзбек, жинси эр, партиясиз. 2004 йил август ойидан бошлаб 20- умумий ўрта таълим мактабида география ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда. 2006-2007 ўқув йилида Шовот ТХТБ нинг Моноқ худудида ташкил этилган 53-лицейга ўқитувчилар танлаб олиш учун эълон қилинган танловда голиб чиқиб, лицейда география фанидан дарс бериш хуқуқини қўлга киритган. Ҳозир ўша жойда  ҳам  соатбай ҳисобида дарс беради.

мм

        Ўқувчилик йиллари: 1999-2000 ўқув йилида  20- умумий  ўрта таьлим мактабини “Имтиёзли шаҳодатнома”га  битказган, ўқувчилик давридаёқ ўзининг тиришқоқлиги намунали хулқи билан  танилган. 1997 йилдан бошлаб  мактабни  тугатгуни(2000 йил)гача география фанидан туман, вилоят олимпиадалари совриндори, 2000 йил  Республика “Ёш географлар  олимпиадаси” совриндори. 2000 йилгача қаторасига  уч йил  мабойнида “Иқтидорли ўқувчиларнинг ўлкашунослик бўйича  танловида туман, вилоят миқёсида ўтказилган беллашувларда ғолиб чиқиб, Республика миқёсида ҳам муваффақиятли қатнашиб, бир неча бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. 1998-1999 ўқув йилининг март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Республика ёш  иқтидорли ўқувчилар анжумани” бунга яққол мисол бўла олади. Ушбу анжуманда Матжонов Тохир  Жуманазаровичнинг этнография йўналишидаги  “Эл эьзозлаган саньаткор” мавзусидаги  маьрузаси юқори баҳоланиб нашрга тақдим этилган, муаллиф эса Халқ Таълими Вазирлиги томонидан диплом ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан мукофотланган.

       Талабалик йиллари:  2000-йил ўрта мактабни  имтиёзли шаҳодатнома билан тугатгач  давлат гранти асосида  Хоразмнинг маркази Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат Университети” нинг  география  куллиётига қабул қилинган. Талабалик  йилларида ҳам қатор беллашувлар, тадбирлар ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб ўзи таҳсил олаётган билим юрти шарафини муносиб ҳимоя қилган.

            2002-2003 йилларда Республика Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган география  фан олимпиадасида  Ўзбекистон Миллий  Университети  талабасидан кейин фахрли иккинчи ўринни  эгаллаган. Матжонов Тохир  Жуманазарович  “Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат Университети”нинг “Иқтидорли талабаларининг биринчи ўнлиги”дан ўрин олган ва шу номдаги Ҳурмат тахтаси(фотостент)да унинг фотосурати 7 йил давомида(2003-2010йиллар) Ифтихор сифатида  сақланиб келган.

        Севимли машғулоти(Хоббиси): Компьютер дастурлари ва чет тиллари ўрганиш. Компьютер техникасини тушунади ва унинг имкониятларидан жуда ўринли ва самарали  фойдаланади. WORD, EXCEL, INTERNET, ZiyoNET, Mail.ru Agent, Skipe дастурлари имкониятларидан иш фаолияти давомида самарали фойдаланиб келмоқда. Шахсий компютери орқали ҳар куни INTERNET орқали ер юзининг барча мамлакатларидаги дўстлари ва танишлари билан алоқда бўлади, ZiyoNET орқали мутахассислигига оид янгиликлар билан танишиб боради. Шу аснода ўз устида ишлайди. Электрон почта манзили Tohirjon83@mail.ruTohirjon83@rambler.ru. Бир неча чет тилларини билади, жумладан, инглиз тили, рус тили, француз тили, турк тилларини пухта эгаллаган.  Шу пайтгача ўтган (2004-2011 ўқув йили) “Очиқ дарс ва  машғулотлари” кузатувчилар томонидан фақат “Яхши” ва “Аьло” баҳоларга  баҳоланган.

         Фан олимпиадалари натижалари:Ўқитувчининг самарали  мехнати ўқувчиларининг  баркамол шахс сифатида шаклланишида ўз самарасини бермоқда. Иш фаолиятида йилдан йилга  фақат муваффақият ва  кўтарилиш сезилади. Буни тубандаги фактлардан ҳам кўриш мумкин. Матжонов Тохир Жуманазаровичнинг илк олимпиядачи ўқувчиси Қизларгул Каримова туманда мутлоқ ғолиб бўлиб, вилоят фан олимпиадаларида 2004-2005  ўқув йилидан 2-ўринни,  2006-2007 ўқув йилида  вилоятда 1- ўринни, Республикада 78.7 балл тўплаб 4-ўринни  эгаллади. 2007-2008 ўқув йилида эса Матжонов Тоҳир  Жуманазаровичнинг ўқувчиси Матсафаева Динора Қудратовна 9-синфлар ўртасида география фанидан ўтказилган фан олимпиадаларида муваффақиятли қатнашиб Iтур(мактаб) 1-ўринни,II тур(туман) 1-ўринни, III тур(вилоят) босқичда 2-ўринни эгаллаган бўлса, 2008-2009 ўқув йилида эса 9-синфлар ўртасида география фанидан ўтказилган фан олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб Iтур(мактаб), II тур(туман), III тур(вилоят) босқичларида кетма-кет 1-ўринни эгаллаб, 88,8 балл тўплаб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди ва устози, мактаби, тумани, вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилди.2010-11 ўқув йилида фан олимпиадасида 9-синф ўқувчиси Матсафаева Нодира туман босқичида 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичида 83.3балл тўплаб фахрли 1-ўринни эгаллаб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 2011-2012 ўқув йилида ҳам туман фан олимпиядасида 88 балл тўплаган ҳолда 1-ўринни олди ва 3-тур вилоят босқичида қатнашиш имконини қўлга киритди. 

Фан беллашувлари натижалари: 2010-11 ўқув йилида “Фан беллашувлари”да география фанидан  8-синфлар ўртасида Матсапаева Нодира 76 балл тўплаб туманда 3-ўринни,     9-синф ўқувчиси Каримова Гулнишон туман босқичида 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичида 78 балл тўплаб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.  2011-2012 ўқув йилида туман босқичида 6-синф ўқувчиси Раҳимберганова Садоқат 84 балл тўплаб фахрли 2-ўринни, 7-синфда Сайилҳонова Насиба 86 балл тўплаб фахрли 2-ўринни, 8-синфда Дўсчанова Хурсандой 76 балл тўплаб фахрли   2-ўринни эгалладилар.2004-2011 йиллар давомида Матжонов Тохир  Жуманазаровичнинг ўқувчилари “Иқтидорли болалар (слёти)анжуманлари” ва “Ёш ўлкашкнос сайёҳлар беллашувлари”да туман ва вилоят миқёсида 1-ўринни олиб ғолибликни қўлдан бермай келмоқдалар. Матжонов Тоҳир  Жуманазаровичнинг ўқувчи-шогирдлари бир қисми бугунги кунда юртимизнинг турли нуфузли Олийгоҳларида таҳсил олмоқда, яна бир қисми эса Олийгоҳларни муваффақиятли якунлаб Умумий ўрта таълим ва Олий таълим  муассасаларида иш фаолиятини бошлаб юборишди.

         Ўқитувчи бу  муваффақиятларга эришишда ўз изланишларига таянади.  Илмий ва методик билим, кўникма ва  маҳоратини оширишга  ҳаракат қилади.  Ҳозиргача вилоятда  биринчи география ва ўлкашунослик хонасини жихозлай билди. Ўлкашунослик музейи  фаолиятига асос солди. Бугунги кунда  фан кабинети ва  ўлкашунослик музейида ўқитувчининг ўзи ва ўқувчилари кучи билан тайёрланган юзлаб кўргазмали қуроллар, минглаб тарқатмали ва дидактик материаллардан тўпланган.  Ўз ичига бир нечта  минг тест жамланган  тест банки ташкил этилган. У яратган тест қурилмаси “Ноёб кўргазмали қуроллар” танлови туман ва вилоят босқичларида 2-ўринни олди ва  муаллиф фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Иш фаолияти давомида орттирган тажрибалари билан туман, вилоят ҳамда INTERNET орқали Республикамиз ва Хорижий давлат география фани  ўқитувчилари ва мутахассисилари билан ўртоқлашиб, ўзаро тажриба алмашиниб келмоқда.

Иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги:

 2006-2007 ўқув йилида“География фанидан таьлим – тарбия  беришнинг оптимал  вариантлари мавзусидаги илғор иш тажрибаси туман, вилоят  миқёсида оммалаштирилган.” 2010 йил “География дарсларида янги педагогик технологиялардан смарали фойдаланиш” мавзусида иш тажрибаси РТМ томонидан Республика миқёсида оммалаштирилди.

          Республика педагогик ўқишлари танлови: 2007-2008  ўқув йилида  “География таълимида педагогик технология назарияси ва таълим тараққиёти (География фанидан  модернизация қилинган ўқув дастури ва дарсликларини тажриба-синовдан  ўтказиш тажрибасидан)” мавзусидаги методик маьрузаси билан туман ва вилоят босқичларида 1-ўринни олиб мутлоқ ғолиб бўлиб, Навоий вилоятида бўлиб ўтган Республика пед ўқишида муваффақиятли иштирок этиб юқоридаги натижаларни такрорлади.

         ТСМ даги иш фаолияти:  Ўқитувчининг изланувчанлиги, чуқур билими ва  методик салохиятини хисобга олиб  2006-2007 ўқув йилидан бошлаб  Ўзбекистон Халқ таьлими  вазирлигининг  2004 йил 3 октябр 198 буйруғи, Хоразм  ВХТБ нинг  2004 йил 14 ноябр ва  20 умумий ўрта таьлим мактаби директорининг 2004 йил  30 ноябр №6/6 буйруғи асосида 20 сон умумий ўрта таьлим мактабида ташкил этилган вилоят тажриба-синов майдонига экспериментатор ўқитувчи қилиб  тайинланган. Тажриба-синов натижалари сифатида ўқитувчининг “Ўрта осиё  ва Ўзбекистон  табиий географияси, “Ўзбекистон  иқтисодий географияси”, “Жаҳоннинг иқтисодий ижтимоий географияси” фанлари  дастур ва дарсликлари  юзасидан  ўнлаб таклиф ва эьтирозлари Республика Таьлим Марказига  тақдим қилинган.2008-2009 ўқув  йилида  “География фанидан  модернизация қилинган ўқув дастури ва дарсликларини тажриба-синовдан  ўтказиш ”нинг сўнги босқичини ҳам муваффақиятли якунлади. ТСМ фаолиятидаги сидқидилдан қилинган меҳнатини ҳисобга олиб РТМ масъул ходимлари ҳолда Матжонов Тохир Жуманазаровични “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлашга  тавсия этдилар ва 01.10.2009 йили шу нишон билан тақдирланди.Ўқитувчи мактаб жамоаси орасида ўзининг чуқур билими билангина эмас одамшинавандалиги, инсон қалбига йўл топа олиши, Давлат сиёсати ва  иқтисодини  чуқур англай олиши  ва ташвиқ  қила билиши билан чуқур обрў-эьтиборга эга. У рахбарлик қилаётган 9  синф  2007-2009 ўқув йилини  99,5 % давомат  100% ўзлаштириш ва 86 % сифат самарадорлиги билан якунлади. Фаолият давом этмоқда.     

     

          Хорижда тажриба алмашиш(ГФР стажировкаси): 2008-2009 ўқув йилининг апрел-май ойларида “Осиё Тараққиёт Банки”нинг “Таълим секторини ривожлантириш лойиҳаси” дастури гранти асосида Германия Федератив Республикасида ўқув семинарида қатнашиб, ўзаро тажриба алмашиб малака ошириб келди. Хориж стажировкасида малака ошириб тўплаган маълумотлари ва  ўрганган янгиликларини амалиётга тадбиқ этиш юзасидан шахсий таклиф ва мулоҳазаларини режа асосида Республика Таълим Марказига ва Халқ Таълими Вазирлигига электрон ва ёзма вариантда тақдим этиб келмоқда. 

           Танловларда иштироки: 2009-2010 ўқув йилида Матжонов Тохир  Жуманазарович “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловида муносиб иштирок этиб, туманда (95балл)     1-ўрин, вилоятда 2-ўрин(89балл)ни эгаллади.2011 йил январида Тоҳир Матжонов Жуманазарович раҳбарлик қилаётган 20-умумтаълим мактабининг энг зукко ўқувчиларидан саралаб олинган 25 аъзоси бўлган “Билимдонлар клуби” туманнинг 43-умумтаълим мактаби билимдонар клуби билан ўтказилган “Билимдонлар беллашуви”да ғолиб бўлди.

         Анъанавий августь кенгашларида иштироки: 24.08.2009й.даги “Анъанавий августь кенгаши” шўъба йиғилишида қатнашди ва кенгаш қатнашчиларига “Ўзбекистон ва ГФР таълим тизими истиқболлари” мавзусида презентация қилди. Кенгаш сўнгида компакт дискларда   туман педагог-ходимлари, география фани ўқитувчилари учун қатор маълумот(презентация ва дарс ишланмалари, электрон дарслик)лар жўнатилди ва тренинг қатнашчилари бугунги кунда шу маълумотлардан асос сифатида кенг фойдаланиб келмоқдалар. 2009-2011 йилгача тадқиқотчи ўқитувчи сифатида вилоят ва туман миқёсида ўтказилаётган қатор анжуманлар, методик кунлар ва август кенгашларида маърузалар ўқиб келмоқда. Ҳар йили кенгаш сўнгида Вилоят ва Туман ҳокимлигининг фахрий ёрликлари ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотланади.  

       Таълим самарадорлигини кўтаришда тажрибалардан унумли фойдаланиш бўйича режа ва дастурлар(муассаса ва ташкилотлар билан алоқалари):

25.06.2009й.да Таълим самарадорлигини кўтаришда тажрибалардан унумли фойдаланиш шахсий фаолият дастури режаси мактаб, Шовот ТХТБ методика кабинети,  Хоразм ВХТБ ВТМ, Хоразм вилояти ХТХҚТМОИ, Ал-Хоразмий номидаги УрДУ география кафедраси ва РТМ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Ушбу дастур юзасидан амалга оширилган ишлар 2009-2010 йилларда  хисоботи тайёрланиб босма нусхада  ва интернет тармоғи орқали  электрон варианти ХТВ(электрон почтаси)га  тақдим этилди.Тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида Хоразм вилояти ХТХҚТМОИ  билан 2 йил (02.09.2009й-02.09.2011й.гача) муддатга ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси имзоланди ва шу асосда иш фаолияти ушбу муассасада ҳам давом эттирилмоқда.

2009 йил октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги Абдулла Авлоний номли ХТХҚТМОМИ Директорлар захирасини тайёрлаш курси тингловчилари ва билвосита (компакт дисклар орқали)  улар ишлаётган вилоят ва туман педагог-ходимлари учун дарс ишланмалари ва тавсиялар тақдим этилди, жараён давом этмоқда…

      Таълим тизимини ривожлантириш масаласида ОАВ (газета, журнал, радио, телевидение, интернет в.ҳ.) ларда чиқишлар:

Таълим тизимини ривожлантириш масаласида «Ҳозирги замон Ўзбекистон таълими ва унинг қиёсий таҳлили (Ўзбекистон-Германия таълими мисолида)» мавзусида Хоразм телевидениесида“Анъанавий августь кенгаши” шўъба йиғилишидан махсус репортажда сўзга чиқди.“Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” Матжонов Тоҳир Жуманазарович 24.08.2009йил ва 11.11.2009й.даги  телевидениядаги репортажларидан кейин  Хоразм вилояти барча таълим муассасалари педагог-ходимлари, жумладан ,география фани ўқитувчиларига Таълим самарадорлигини кўтаришда яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Ўз тажрибаларидан унумли фойдаланиб, презентация ва дарс ишланмалари, электрон дарсликлар яратиб жойларга етказишни таъминлаш учун ВХТБ, ТХТБ методистларига тақдим қилиб келмоқда. Натижада, кутилганидек ходимнинг ташаббуси билан таълим сифатида сезиларли силжишларга эришилди.

“География фанларида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари” мавзусида Хоразм телевидениесида “Юрт таянчи” кўрсатувида   Хориж стажировкасида орттирилган тажрибалар билан ўртоқлашиш мақсадида “Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги муносабати билан махсус кўрсатувда чиқиш қилди.

“Талим технологиялари”илмий услубий журнали 2011 йил 3-сонининг танишув қисмида Тоҳир Матжонов Жуманазаровичнинг илғор ташаббускор ўқитувчи сифатида иш фаолияти расмлар билан  кенг ёритилган.“Талим технологиялари”илмий услубий журнали 2011 йил 4-махсус сонида педагогнинг “Беш муаммога– бир ечим” номли мураккаб мавзудаги мақоласи чиқди.

       Дарс ишланмалари ва бошқа қўлланмалар яратиш:

2008-2011 йиллар мобайнида 5-6-7-8-9 синфлар кесимида география фанлари учун янги пед.технология методлари асосида 42 тадан ортиқ дарс ишланмалари ва 12 та электрон дарслик тайёрланди.8-9 синфларда география фанларини ўқитишда фойдаланиш  учун янги пед.технология методлари асосида 2 та методик қўлланма тайёрланди. Ўзбекистон Руспубликасидаги кўпчилик  таълим муассасалари педагог-ходимлари, жумладан ,география фани ўқитувчилари. Таълим самарадорлигини кўтаришда ходимнинг тажрибалардан унумли фойдаланиб сезиларли таълимий силжишларга эришдилар. Ўқув йили давомида  янгидан-янги дарс ишланмалари, электрон дарсликлар, методик қўлланмалар яратиб бориш, сифатини ошириш ишлари режалаштирилди. Изланишлар давом этмоқда…